ХАЛҚАРО АСБОБ-УСКУНАЛАР ВА ЖИҲОЗЛАР КЎРГАЗМАСИ
24–26 ноябрь 2026 йил | «O‘ZEKSPOMARKAZ», 3- ва 4-ПАВИЛЬОНЛАР | Тошкент, Ўзбекистон
Businessmaker компанияси бизнес вакиллари ва профессионал харидорларни Central Asia International Hardware Expo 2026 (CAIHE 2026) доирасидаги B2B дастурида иштирок этишга таклиф қилади.
CAIHE 2026 — асбоб-ускуналар, жиҳозлар, маҳкамлаш воситалари, қурилиш ва мебель фурнитураси ҳамда замонавий технологик ечимларга ихтисослашган халқаро кўргазма.
Кўргазма халқаро ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчиларни Ўзбекистон ва Марказий Осиёдан дистрибьюторлар, импортчилар, харидорлар, савдо компаниялари ҳамда қурилиш ва саноат соҳаси вакиллари билан бир майдонда бирлаштиради.
BUSINESSMAKER × KOELNMESSE
Central Asia International Hardware Expo 2026 доирасида Businessmaker халқаро кўргазма ташкилотчиси Koelnmesse билан ҳамкорлик қилиб, Ўзбекистонда лойиҳани амалга ошириш ва халқаро иштирокчилар билан маҳаллий бизнес вакиллари ўртасида самарали B2B алоқаларни ривожлантириш бўйича иш олиб боради.
Ушбу ҳамкорлик Businessmaker компаниясининг халқаро кўргазма лойиҳаларини амалга ошириш, профессионал харидорларни жалб қилиш ва хорижий ишлаб чиқарувчилар учун Ўзбекистон бозорида янги бизнес алоқаларини яратиш борасидаги фаолиятининг муҳим давомидир.
CAIHE 2026 Koelnmesse компаниясининг халқаро hardware йўналишидаги кўргазмалар портфели билан боғлиқ бўлиб, жумладан EISENWARENMESSE – International Hardware Fair халқаро кўргазмаси тажрибасига таянади.
КЎРГАЗМАНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
CAIHE 2026 экспозицияси профессионал ва саноат бозори учун кенг турдаги маҳсулотлар ва ечимларни қамраб олади:
🔧 Қурилиш ва профессионал асбоб-ускуналар
🛠 Электр ва қўл асбоблари
🔩 Маҳкамлаш воситалари ва қурилиш фурнитураси
🪑 Мебель фурнитураси ва аксессуарлари
⚙️ Саноат ускуналари
🚗 Автомобиль асбоблари ва жиҳозлари
🚿 Сантехника жиҳозлари
🏠 «Ақлли уй» технологиялари
🛡 Хавфсизлик воситалари ва профессионал ечимлар
BUSINESSMAKER B2B ДАСТУРИ
Кўргазманинг муҳим йўналишларидан бири — халқаро иштирокчилар ва профессионал харидорлар ўртасида тўғридан-тўғри B2B учрашувларини ташкил этиш.
Businessmaker жамоаси кўргазма иштирокчиларига Ўзбекистон ва Марказий Осиё бозоридаги потенциал ҳамкорлар билан тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатишга кўмаклашади.
B2B дастури доирасида бизнес вакиллари:
халқаро ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар билан тўғридан-тўғри учрашиш;
янги маҳсулотлар ва технологик ечимлар билан танишиш;
етказиб бериш ва дистрибьюторлик шартларини муҳокама қилиш;
индивидуал бизнес музокараларини ўтказиш;
янги ҳамкорлар ва етказиб берувчиларни топиш имкониятига эга бўладилар.
МАРКАЗИЙ ОСИЁ БОЗОРИ УЧУН ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР
Central Asia International Hardware Expo 2026 — бу шунчаки кўргазма эмас, балки янги бизнес алоқалари ва узоқ муддатли ҳамкорлик учун профессионал B2B майдондир.
Халқаро ишлаб чиқарувчилар учун кўргазма Ўзбекистон бозорига кириш, маҳаллий импортчилар ва дистрибьюторлар билан танишиш ҳамда Марказий Осиёда ўз фаолиятини кенгайтириш имкониятини яратади.
Ўзбекистонлик профессионал харидорлар учун эса бу хорижий ишлаб чиқарувчилар билан бевосита мулоқот қилиш, янги маҳсулотларни ўрганиш ва тўғридан-тўғри ҳамкорлик бўйича музокаралар олиб бориш учун қулай имкониятдир.
Businessmaker халқаро ҳамкорлари билан биргаликда кўргазма иштирокини реал бизнес имкониятлари ва узоқ муддатли халқаро ҳамкорликка айлантирадиган майдонларни яратишда давом этмоқда.
📅 24–26 ноябрь 2026 йил
📍 «O‘ZEKSPOMARKAZ», 3- ва 4-павильонлар
📍 Тошкент, Ўзбекистон
B2B учрашувлар ва иштирок бўйича:
📞 +998 99 277 0008
📞 +998 99 610 1222
📧 info@businessmaker.uz
🌐 Central Asia International Hardware Expo 2026
Businessmaker — Creating spaces where business grows.