2–4 апрель | 10:00–17:00
CENTRAL ASIAN EXPOCENTER (мўлжал: “Янги Ўзбекистон” боғи)
CAEx Mebel & Decor — Марказий Осиёдаги мебель ва интерьер саноатининг муҳим тадбири бўлиб, мебель, декоратив ечимлар, интерьер материаллари, текстиль, ёритиш ва замонавий ускуналар ишлаб чиқарувчи етакчи компанияларни бир майдонда жамлайди.
Тадбир Business Maker ташкилотчилигида ўтказилади ва Ўзбекистон ҳамда Хитой компаниялари ўртасида тўғридан-тўғри ишбилармонлик алоқаларини ривожлантиришга қаратилган.
B2B учрашувлар ва янги ҳамкорлик имкониятлари
Ташриф буюрувчиларни ишбилармонлик музокаралари, янги коллекциялар ва дизайн ечимлари тақдимоти, замонавий материаллар ва технологиялар намойиши, тажриба алмашиш ҳамда мебель ва декор соҳасида халқаро алоқалар тармоғини кенгайтириш имкониятлари кутмоқда.
Кўргазманинг асосий бўлимлари:
- Уй ва офис учун мебель
- Юмшоқ ва корпусли мебель
- Интерьер учун декор ва аксессуарлар
- Ёритиш ва интерьер ёруғлик ечимлари
- Текстиль ва декоратив матолар
- Безак ва интерьер материаллари
- Ошхона ва ҳаммом учун ечимлар
- Интерьер буюмлари ва дизайнерлик коллекциялари
- Мебель ишлаб чиқариш учун ускуналар ва технологиялар
- Кўчмас мулк ва инвестиция имкониятлари
📲 QR-кодни сканер қилиб, батафсил маълумот ва иштирокчилар рўйхати билан танишинг.
📧 info@businessmaker.uz
📞 +998 99 610 12 22 | +998 99 277 00 08